ОТБ Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга 93 млн доллар йўналтиради

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ОТБ вакили билан инсон капиталини ривожлантириш соҳасида янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга маблағ йўналтиради, дея хабар берди Бандлик вазирлиги.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ОТБнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари Аяко Инагаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ОТБнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари билан учрашди.
Учрашувда мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ОТБнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари билан учрашди.

“Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн доллар миқдоридаги битим ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.
Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувлик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради.