Владимир Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув қаерда ўтиши маълум бўлди

Песков: Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув Узоқ Шарқда бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув Узоқ Шарқда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль вакили Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг аниқлик киритишича, икки давлат раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади, бундан ташқари, яккама-якка мулоқот, шунингдек, Ким Чен Ин шарафига Путин номидан расмий кечки зиёфат берилиши кутилмоқда.
Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, минтақадаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилади, томонлар икки томонлама муносабатларни ҳам муҳокама қилади.
Бироқ матбуот анжуманлари режалаштирилмаган, дея хулоса қилди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ президенти Владимир Путин таклифига биноан Корея Халқ Демократик Республикаси давлат ишлари раиси Ким Чен Ин яқин кунларда расмий ташриф билан РФга келиши маълум қилинганди. Ким Чен Ин 2019 йил апрелида Россияга ташриф буюрган эди.