U-23 Ўзбекистон — Эрон ўйини қандай якунланди. Фото, видео

Ўзбекистон U-23 жамоаси саралаш босқичида гуруҳдаги энг кучли рақиби — Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланма олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун U-23 футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичидаги сўнгги тур учрашувини ўтказди.
U-23 Узбекистан — Иран

U-23 Ўзбекистон — Эрон ўйини 0:1 ҳисобида Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Аббосбек Файзуллаев 47-дақиқада киритди.

U-23 Узбекистан — Иран
Айтиш жоизки, Ўзбекистон жамоаси икки маротаба муваффақиятли ҳужумни амалга ошириб, ҳужумчилар рақиб дарвозабони билан яккама-якка чиққан ҳолатлар бўлди. Хусусан, 64-дақиқада Норчаев тезлик ва маҳорат ҳисобидан Эроннинг сўнгги ҳимоячисини алдаб ўтди, лекин дарвозага йўналтирилган тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 67-дақиқада эса Йўлдошев берган зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Ҳар иккала вазиятда ҳам Ўзбекистон ҳужумчилари чиройли ўйин намойиш этишди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланма олди. Эрон жамоаси U23 саралаш босқич "E" гуруҳида Ўзбекистоннинг энг кучли рақиби эди.
U-23 Узбекистан — Иран