Қозондан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Татаристоннинг “ЮВТ АЭРО” авиакомпанияси Қозон-Самарқанд-Қозон йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни очади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Қозон-Самарқанд-Қозон йўналишида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Air Marakanda№ компанияси Sputnik мухбирига маълум қилди.
таъкидланишича, "Air Marakanda" компанияси "ЮВТ Аэро" авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлайди. Унинг доирасида Татаристон пойтахти - Қозонга тўғридан-тўғри рейслар очилади.

“24 сентябрдан бошлаб "ЮВТ Аэро" авиаташувчиси илк бор Самарқандга халқаро рейсни очади. Парвознинг очилиши Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, саноат, маданий ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлайди”, - дейилади хабарда.

Парвозлар ҳафтада бир марта - якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Қозондан жўнаб кетиш 22:35 - Самарқандга етиб келиш 04:15 (якшанба).
Самарқанддан учиш 05:15 – Қозон аэропортига 06:55 да етиб келиш.
Ҳар бир аэропорт учун вақт маҳаллий ҳисобланади. Шаҳарлар орасидаги саёҳат тахминан 3 соат давом этади.
Чипталарни авиакомпания веб-сайти ёки Самарқанд халқаро аэропортидаги кассада харид қилиш мумкин.
Кузда Ўзбекистонга йўлланмалар қанчага тушади — туроператорлар жавоби