ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда рус тилига бўлган қизиқиш ўсиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат ёшлар театри директори Фарҳод Жўраев маълум қилди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.
Жўраев “2023: МДҲда рус тили миллатлараро мулоқот тили йили” мунозараларида нутқ сўзлаган. У Ўзбекистонда 10 мингта маҳалла борлигини эслатган.
Жўраевнинг таъкидлашича, статистикага кўра, мамлакатда 1 миллион рус яшайди. Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб бориладиган 2 мингтага яқин мактаб мавжуд.
“Ўйлайманки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда рус тилига қизиқиш фақат ортиб бормоқда”, - деди у.