Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчи Саудия Арабистонидаги ЖЧда муваффақиятли иштирок этди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир икки медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпимя қўмитаси хабар берди.
Кеча оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медалини қўлга киритди.
-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални нақд қилди.
Спортчи икки кураш ҳисобида 352 кг билан бронза медални қўлга киритди.
У даст кўтаришда 164 кг билан олтин медалга эга чиққан эди. Силтаб кўтаришдаги 188 кг унга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда учинчи ўринни эгаллашига катта замин яратди.