ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин расмий ташриф билан Россияга келди. Уни Россия табиат вазирлиги раҳбари Александр Козлов Приморье ўлкасидаги Хасан станциясида қарши олди.
“Туманная дарёси орқали кўприк. Россияга расмий ташриф билан келган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни қарши олдим”, - деб ёзди Козлов ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Кремль КХДР раиси Ким Чен Ин яқин кунларда расмий ташриф билан Россияга келишини маълум қилган эди. Кимнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви Узоқ Шарқда бўлиб ўтади.
Икки давлат раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, яккама-якка мулоқот, шунингдек, Ким Чен Ин шарафига Путин номидан расмий кечки зиёфат берилиши кутилмоқда.