Футбол: Ўзбекистон-Мексика ўртоқлик ўйинини қаерда онлайн томоша қилиш мумкин?

Ўйин Атлантадаги “Mercedes-Benz” стадионида соат 05:00да бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 сентябрь куни Мексикага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўйин Атлантадаги “Mercedes-Benz” стадионида тонгги соат 05:00 да бўлиб ўтади. Уни “Спорт” телеканали орқали томоша қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь куни АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Унда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.