"Баҳодирлар ўйинлари" бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси мураббийи, полвон Нуриддин Эргашев Хивадаги халқаро этноспорт фестивалида 14 тонналик юк машинасини 20 метргача тортиб бориб, барчани лол қолдирди.
У, шунингдек, оғирлик кўтариш, арава суриш ва бошқа паҳлавонлар баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда Нуриддин спортда муваффақиятга эришиш сирлари билан бўлишди.
Батафсил видеолаҳамизда томоша қилинг.