ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун, 12 сентябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 12 сентябрь куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида Бектемир туманида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан туманнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 14:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади:
"Нурафшон" маҳалласи, Истиқбол, Нурафшон кўчалари;
Улгуржи истеъмолчилар — 14 та.