Ливиядаги даҳшатли сув тошқинлари оқибатлари - фото

Шимолий Африкадаги Ливияда "Даниэль" бўрони келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида минглаб одамлар бедарак йўқолди. Расмийларга кўра, Дерна шаҳрида кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч мингга етган.
Sputnik
1 / 10

Ливия шарқида жойлашган Дерна шаҳридаги тошқинлар туфайли 9 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган

2 / 10

Аввалроқ Ливия миллий армияси (ЛМА) вакили Аҳмад ал-Мисмарийнинг РИА Новостига Дернада 5-6 минг киши бедарак йўқолганини маълум қилган эди.

3 / 10

ОАВ хабарларига кўра, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.

4 / 10

Ливия ОАВлари аввалроқ хабар қилганидек, якшанба куни “Даниэль” бўрони сабаб кучли сел Ливия шарқидаги бир қатор шаҳар ва аҳоли пунктларида, жумладан, Ал-Байда ва Дернада тўфон ва тошқинларга сабаб бўлган.

5 / 10

Кўплаб турар-жой бинолари, шифохоналар ва бошқа муҳим фуқаролик объектлари сув остида қолган.

6 / 10

Дерна шаҳрида иккита тўғон вайрон бўлиши ва ҳалокатли вазият юзага келиши хавфи туфайли энг жиддий зарар кўрган шаҳар бўлди.

7 / 10

Мамлакат шарқидаги Суса ва Дерна шаҳарлари табиий офат ҳудудлари деб эълон қилинди. Сув тошқинидан жабр кўрган шаҳарларда комендантлик соати жорий этилди.

8 / 10

Ливия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ливиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида содир бўлган сел ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 минг нафарга етди.

9 / 10

Кучли ёмғир туфайли минтақада аэропортлар ва денгиз портлари ёпилди.

10 / 10

Аввалроқ “Даниэл” бўрони Грецияда кузатилган эди