Хивадаги этноспорт фестивалининг энг ёрқин лаҳзалари — видео

Хивада бўлиб ўтган этноспорт фестивалида мингга яқин спортчилар кураш, тош ўйнатиш, камондан отиш, улоқ-кўпкари каби анъанавий спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишди.
Sputnik
Хивада 7-10 сентябрь кунлари Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 63 мамлакатидан 2000 мингга яқин иштирокчи ташриф буюрди.
Спортчилар миллий спорт туралари ва халқ ўйинлари доирасида беллашдилар. Энг ёрқин чиқишлар Ўзбекистон "қўл санъати" жамоаси ҳамда Жанубий Кореянинг "Тхеккён" қадимий яккакураш санъати намойишлари бўлди.
Фестивалда, шунингдек, халқ оғизаки ижодига мансуб қўшиқ ва мусиқа, чиллик, ланка, арқон тортиш каби анъанавий халқ ўйинлари ҳам намойиш этилди.
Меҳмонлар учун эсда қоларли тадбирлардан бири бу Палов фестивали бўлди. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган ошпазлар паловнинг 20 га яқин турини тайёрлашди.
Фестивалда нуфузли спорт ташкилотлари ҳамда Россия ва Озарбайжон спорт вазирлари меҳмон бўлишди.
Хивадаги этноспорт фестивалининг энг ёрқин лаҳзалари билан видеолавҳамизда танишинг.