Россия ШҲТ мамлакатларини халқаро рус тили ташкилотига қўшилишга чақирди

Халқаро рус тили ташкилоти ташкил этиш ташаббуси Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари етакчилари тез орада халқаро рус тили ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашади. Россия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларини унга қўшилишга чақиради. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда маълум қилди.
“Яқин кунларда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари қитъада халқаро рус тили ташкилотини таъсис этувчи ҳужжатни имзолашади. ШҲТнинг бошқа мамлакатларини бу ташкилотга қўшилишга чақирамиз”, - деди Оверчук.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ шафелигида халқаро рус тили ташкилоти ташкил этиш ташаббуси Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга тегишли. Ташаббус ўтган йилнинг октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида МДҲ давлатлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ташкилот концепцияси ҳам тасдиқлаган.