Тошкентнинг 6 та туманида газ қисман ўчирилади — рўйхат

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 6 туманнинг газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 11-12 сентябрь кунлари Тошкентнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида юқоридаги туманлар газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Яккасарой туманида 11 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:
А. Қаҳҳор маҳалласи;
Дамариқ маҳалласи;
Бобур маҳалласи;
Х. Сулайман маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;
Сергели туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Эшонбулоқ маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
Садоқат маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
Хонобод маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
Юқори Дархон маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
Улгуржи истеъмолчилар - 46 та;
Бектемир туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Нурафшон маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар - 6 та;
Янгиҳаёт туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
Файзли маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
Янги Дархон маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар - 5 та;
Миробод туманида 12 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:
Янги Миробод маҳалласи;
Байналминал маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар - 34 та.