Россия АҚШ ва НАТО билан можарода ғалаба қозониб бўлди – нидерландиялик депутат

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқини мағлуб бўлди деб ҳисоблаш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Россия АҚШ ва НАТО билан можарода амалда ғалаба қозониб бўлди. Бу фикрни Нидерландиянинг “Демократия учун форум” (FVD) партияси депутати Марсель де Грааф билдирди.
“Россия АҚШ/НАТО билан можарода амалда катта ғолибдир: дедолларизация, Ғарбдан ташқари, ҳар ерда Россия таъсири кенгайиши, ўсиб бораётган иқтисодиёт, Ғарб санкцияларига бардошлилик”, - дея ёзди де Грааф ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқини мағлуб бўлди деб ҳисоблаш мумкин. Иқтисодиёт инқирози, саноатсизланиш, АҚШ қўғирчоғига айланиш, ўзи учун ҳалокатли санкциялар бундан дарак беради.
“Ҳиндистондаги “Катта йигирматалик” саммити якунлари шуни англатади: Ғарб дунёнинг қолган қисмини бўйсундириш имкониятини қўлдан бой берди”, - дейди депутат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия энергия ресурслари учун ЕИ давлатлари бир-бирига тиш қайрашга тайёр