Ўзбекистонда ишдан олиш ва тайинловлар — 4 сентябрдан 11 сентябргача

Sputnik ўтган ҳафтада республиканинг турли идоралари ва таълим муассасаларида амалга оширилган тайинловларни тўплади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўтган ҳафтада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва олий таълим тизимида раҳбарлар ўзгарди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Равшан Хайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Кабул Бердиев ушбу лавозимдан озод этилди.
Равшан Хайдаров
Хайдаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Тўртта олий ўқув юртига янги ректорлар, шунингдек, тармоқлараро институтга ижрочи директор тайинланди.
Шаҳноза Султонова Тошкентдаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори этиб тайинланди. У техника фанлари доктори, доцент.
Шахноза Султонова
Илҳомжон Тўхтасинов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. У 2016 йилдан Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимида ишлаб келган.
Ильхомжон Тухтасинов
Жаҳонгир Қаршибоев Гулистон давлат педагогика институти ректори бўлди. У лавозимга тайинлангунга қадар мазкур университетда ўқув ишлари бўйича проректор ва бошқа лавозимларда ишлаган. У биология фанлари доктори, доцент.
Жахонгир Каршибаев
Ривожиддин Каримов Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ректори лавозимига тайинланди.
Шавкат Хасанов Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори лавозимига тайинланди.