Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — эпицентр қаерда?

Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жанубий-шарқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Бугун, 11 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 06:54 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентр: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри. Зилзила координаталари: 40,23 градус шимолий кенглик; 71,77 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 4 балл, 17 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 78 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 86 км.