ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро шахмат мусобақасида 2-ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Калькутта шаҳрида бўлиб ўтган “Tata Steel India” анъанавий турнирининг блиц йўналишида Абдусатторов 11 очко жарғаришга муваффақ бўлди.
Турнирда 1-ўринни, россиялик шахматчи Александр Грищук эгаллади - 12 очко. Ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха 11 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллади.
Турнирнинг рапид йўналишида ғолибликка эришган франциялик Максим Вашье-Лагравва блиц баҳсларини 5-ўринда, озарбайжонлик Тимур Ражабов сўнгги қаторда якунлади.