Ким Чен Ин Россияга ташриф буюради

Ким Чен Ин 2019 йил апрелида Россияга ташриф буюрган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Ин Россияга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“РФ президенти Владимир Путин таклифига биноан Корея Халқ Демократик Республикаси давлат ишлари раиси Ким Чен Ин яқин кунларда расмий ташриф билан РФга келади”, - дейилган хабарда.
Шимолий Корея Марказий телеграф агентлигининг ёзишича, Ким Чен Ин ташриф давомида Россия раҳбари билан учрашади ва музокаралар ўтказади.
Ким Чен Ин 2019 йил апрелида Россияга ташриф буюрган эди. Ўшанда Владивостокда Путин билан учрашиб, музокаралар ўтказган эди. Бу давлат раҳбарларининг биринчи учрашуви эди.