Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Ўзбекистон доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўяди

Ўзбекистон ССП ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ўртасида домий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш ҳақидаги меморандум йил охирига қадар имзоланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. ЕОИИ Бизнес кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ўртасида доимий бизнес-мулоқот йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Россия Савдо-саноат палатаси ўтган ҳафта Самарқандда бўлиб ўтган йиғилиши якунларига асосан.

Йиғилишда тақдим этилган Ўзбекистон ССП ҳамда ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш меморандуми лойиҳаси ҳар иккала томондан маъқулланган. Меморандумни имзолаш унинг лойиҳаси якуний маъқуллангандан сўнг 2023 йил охиригача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши котиби Сергей Михневич айтишига кўра, ушбу меморандум Ўзбекистон ва Иттифоқ ишбилармонлари ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун хизмат қилади.
Эслатб ўтамиз, 6 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг ўзаро ҳамкорлик бўйича Қўшма ишчи гуруҳининг 3-йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда ЕИК Интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича ҳайъати аъзоси (вазир) Сергей Глазьев, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов, Ўзбекистон ССП раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, РСПП ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши масъул котиби Сергей Михневич ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.
Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида савдо ҳажми Иттифоқ ташкил этилганидан буён 3 баравар ўсгани ҳамда бугунги кунда Республика ЕОИИнинг МДҲдаги энг йирик савдо ҳамкори экани айтиб ўтилган эди.