Доллар, евро ва рубль кўтарилди — 12 сентябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар 16,28 сўмга қимматлашди ва 12 163,53 сўмни ташкил қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 16,28 сўмга қимматлашди ва 12 163,53 сўмни ташкил қилди. Евро 52,70 сўмга кўтарилди, 13 055,12 сўмга тенг бўлди.
Рубль эса 1,94 сўмга қимматлашиб, 126,27 сўмни ташкил қилди.