ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда қиличбозликнинг сабля ва рапира йўналишлари бўйича кадетлар ўртасида Осиё кубоги ўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Унда Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида рапира қуролида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Қизлар:
1 София Актаева (Қозоғистон);
2 Дурдона Мамадаминжонова (Ўзбекистон);
3 Алау Муканова (Қозоғистон);
3 Сабина Адашалиева (Ўзбекистон).
Йигитлар:
1 Жамолиддин Марипжонов (Ўзбекистон);
2 Бобуржон Тожиддинов (Ўзбекистон);
3 Евгений Токанов (Қозоғистон);
3 Алимирзо Мирзаев (Ўзбекистон).