ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Киев Ғарбнинг ташаббуси билан Россияни ядровий терроризмда айблаш учун Украинада “ифлос бомба”ни портлатмоқчи бўлди, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Юрий Коков “Российская газета”га берган интервьюсида.
“Украиналик неонацистларнинг режалари фош бўлди, улар ўзларининг ғарблик маслаҳатчиларининг ташаббуси билан кейинчалик Россияни ядровий терроризмда айблаш мақсадида ифлос бомбани портлатиб, ўз ҳудудларида провокация қилишни мақсад қилган”, - деди Коков.
Жорий йилнинг июнь ойи охирида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россияни обрўсизлантириш мақсадида оммавий қирғин қуролларини қўллашни саҳналаштириш учун ишлатилиши режалаштирилган цезий-137 радиоактив изотопини хорижга олиб чиқишга уринган беш киши ҳибсга олинганини эълон қилганди.