Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади — харита

Таъкидланишича, Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Ифтихор кўчаси билан Кўргазма кўчаси оралиғидаги қисмида иссиқлик қувурида носозлик юзага келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Тошкентда Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Ифтихор кўчаси билан Кўргазма кўчаси оралиғидаги қисмида иссиқлик қувурида носозлик юзага келган.
Айни пайтда авария-тиклаш гуруҳи томонидан иссиқлик қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли, йўлнинг ушбу қисми 10 сентябрдан 11 сентябрь соат 04:00 га қадар ёпилади.
Часть улицы Малой кольцевой дороги временно перекроют
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.