ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Хивадаги фестивалда 15 га яқин турдаги палов тайёрланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Хивадаги халқаро тадбир учун палов тайёрлаш мақсадида бутун Ўзбекистондан ошпазлар ташриф буюрди. Улар нафақат сайёҳларни, балки маҳаллий аҳолини ҳам ҳайратда қолдира олди.
Анор, товуқ, балиқ ва ҳатто бедана билан палов - ҳар бир лаган ошпазлик санъатининг ҳақиқий асаридир. Халқаро этноспорт фестивалининг энг “мазали” воқеаси бизнинг ҳикоямизда.