Халқаро этноспорт фестивали: Хивада жанг санъати бўйича жаҳон чемпионати қандай ўтмоқда?

Жаҳон чемпионатида 16 га яқин давлатдан келган спортчилар кураш олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Хива шаҳрида ўтказилаётган халқаро этноспорт фестивалида миллий жанг кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Хива шаҳрида ўтказилаётган халқаро этноспорт фестивалининг энг кўзга кўринган мусобақаларидан бири – “Жанг санъати” (миллий жанг кураши) бўйича жаҳон чемпионатидир.
Уларда 16 га яқин давлат иштирок этади. Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Малайзия, Озарбайжон, Арманистон, Эрон, Ҳиндистон шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хивада Халқаро этноспорт фестивали бошланди. Унда дунёнинг 63та мамлакатидан 930 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларусь, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор. Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тош кўтариш мусобақасида Россиялик спортчилар ҳам иштирок этади.
Халқаро этноспорт фестивали 10 сентябрга қадар давом этади.