ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Starlink сунъий йўлдош тизимининг хизмат кўрсатиш шартлари уни ҳарбий мақсадларда ишлатишни тақиқлайди. Бу ҳақда тадбиркор Илон Маск ўзининг X тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш шартлари Starlink’дан ҳужумкор ҳарбий ҳаракатларда фойдаланишни аниқ тақиқлайди.
“Бизнинг хизмат кўрсатиш шартларимиз Starlink’ни ҳужумкор ҳарбий ҳаракатлар учун аниқ тақиқлайди, чунки биз фуқаролик тизиммиз, шунинг учун улар яна аниқ тақиқланган нарсани талаб қилишди”, - деб ёзади у.
Маскнинг қўшимча қилишича, Украинанинг буйруғи бўйича ҳаракат қилишдан бош тортиш ва Starlink’га унинг олдини олиш учун атайлаб ўзгартириш киритиш ўртасида фарқ бор.
Маск на у, на бошқа биров тизим Қримда ишлашига ваъда бермаганини қўшимча қилди.
Маск 2022 йилда Қрим қирғоқлари яқинида сунъий йўлдош алоқа хизматини чеклаб қўйгани ва Киев ҳужумининг олдини олгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, тизим аслида ишга туширилмаганини, лекин уни ёқиш сўралганини айтган.