ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкентдаги Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Миробод тумани Амир Темур шоҳ кўчасининг Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан кесишган қисми вақтинча ёпилади.
У ерда 110 кВ бўлган юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
“Кўча 9 сентябрь куни соат 20:00 дан 10 сентябрь куни 09:00 гача ҳамда 10 сентябрь куни 20:00 дан 11 сентябрь куни 09:00 га қадар барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади”, - дейилади хабарда.
Гап Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчасига йўналган томонида 60 метр узунликдаги қисми (Тошкент Темир йўл техникаси музейи қаршиси) ҳақида кетмоқда.
Амир Темур шоҳ кўчасининг Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан кесишган қисми вақтинча ёпилади.
© Хокимият города Ташкента
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилган.