ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Айтилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 29 ёшли аёл бир йўла 4 нафар эгизакни дунёга келтирди.
Республика перинатал марказида кесарча усулда, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
“Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида”, - дейилади хабарда.
Бу шу йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.