ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Қайд этилишича, таъзия Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан йўлланди.
"Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Марокашдан 80 километр узоқликда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Биринчи ер силкинишидан кейин яна бир нечта зилзилалар қайд этилган. Ўшандан бери 4,8, 3,4, 3,2 ва 3,3 магнитудали камида тўртта зилзила кузатилган. Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 820 кишига етди, яна 672 киши жароҳат олди.