Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари яна "Challenger" танкини йўқ қилди

Балицкий айтишига кўра, Британия танклари зирҳ қуввати жиҳатидан "ўзини умуман яхши кўрсата олмаган".
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье вилоятида Британиянинг "Challenger 2" танкини йўқ қилди, деди вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Евгений Балицкий “Россия 24” телеканали эфирида.

"Бу ҳудудда УҚК ихтиёрида еттита "Challenger 2" танки бор. Биз уларни ҳаводан кўрдик. Ҳозир тўрттаси Степногорск яқинида, иккитаси Ореховда турибди. Иккитаси олдинга чиқди ва биз уларга қарши танкка қарши ракета билан "ишладик". "Корнет" (танкка қарши бошқарилувчи ракета)нинг биринчи зарбиданоқ "Challenger" ёниб кетди. Биз жами 2 та танкни йўқ қилдик. Улар жойида қолди", - дейди вилоят раҳбари.

Балицкийнинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари шикастланган танкларни, оғирлиги катта бўлгани учун, жанг майдонидан эвакуация қила олмайди. Энди улар музей экспонатига айланади, дейди амалдор.
Балицкий айтишига кўра, Британия танклари зирҳ қуввати жиҳатидан "ўзини умуман яхши кўрсата олмаган".
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида махсус операция ҳудудида биринчи "Challenger 2" танкининг йўқ қилиниши Британия учун нохуш янгилик бўлган эди. "The Guardian" газетаси ёзишига кўра, ушбу танк ҳарбий хизматга қабул қилинган 1994 йилдан буён бу жанг майдонида йўқ қилинган биринчи "Challenger" бўлган. Қироллик Мудофаа вазири Грант Шаппс биринчи Челлежер йўқ қилинганини тасдиқлаб, унинг ўрнига янги танк юборилмаслигини ҳам айтган эди. Умумий ҳисобда Британия Украинага 14 та "Challenger" 2 танкини етказиб берган эди.
Британия Украинада “Challenger 2” танки йўқ қилинганини тан олди