Ўзбекистонлик ҳакамлар Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради

Илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси VARда ишлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакамлар Криштиану Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Осиё Чемпионлар лигаси “E” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Persepolis” (Эрон) ҳамда “Al-Nasr" (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қайд этиш жоизки, жаҳон футбол юлдузи португалиялик Роналду “Al-Nasr"да тўп суради.
Унга қанотларда ФИФА ҳакамлар Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳакам Аҳрол Рисқуллаев бажаради.

“Энг қувонарли жиҳати шундаки, илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК VAR курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АVAR сифатида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, VAR курсини муваффақиятли якунлаган яна бир ҳакам Абдурашид Худойберганов ҳам “Lion Siti” (Сингапур) – “Bangkok Yunayted” (Таиланд) баҳсида АВАР вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Осиё Чемпионлар лигаси | “E” гуруҳи, 1-тур: “Persepolis” – “Al-Nassr (19.09.2023)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Аҳрол Рисқуллаев, Фирдавс Норсафаров.
Осиё Чемпионлар лигаси | “F” гуруҳи, 1-тур: “Lion Siti” – “Bangkok Yunayted” (20.09.2023)
Ҳакам:Абдурашид Худойберганов
Маълумот учун, ушбу учрашувлар 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон клублари рақиблари кимлар