Ўзбекистон этноспортни оммалаштиришда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон этноспортни оммалаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда қуйидаги масалалар бўйича ҳамкорликни кегайтириш кўриб чиқилди:
Қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
Тажриба алмашиш;
Мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш;
Ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш.
Учрашувда шунингдек, илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.
Хивада халқаро этноспорт фестивали бошланди — фото, видео