ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда майнинг учун рухсатномани Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги беришни бошлайди. Президент 6 сентябрь куни имзолаган қонун билан қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.
Шунингдек, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг рухсатномасини олиш лозим. Рухсатномасиз фаолият учун БҲМнинг 150 баравари миқдорда жарима кўзда тутилган.