Бугун Хивада Халқаро этноспорт фестивали бошланди. Унда дунёнинг 63та мамлакатидан 930 нафар спортчилар иштирок этмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларусь, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор. Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тош кўтариш мусобақасида Россиялик спортчилар ҳам иштирок этади.
Фестивалга, шунингдек, кўплаб мамлакатлардан расмий спорт делегациялари ҳам ташриф буюрган.
Халқаро этноспорт фестивали 10 сентябрга қадар давом этади.