Бугун Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади — манзиллар

Пойтахтнинг Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Миробод тумани: "Афросиёб" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: "Ижодкор", "Иқтидор", "Чингелди", "Алишеробод", "Геофизика", "Темурийлар" ҳамда "Сарбон" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.