ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг спорт тадбирига ёндашуви бизни ижобий маънода ҳайратлантирди, дейди Россия спорт вазири Олег Матицин. Sputnik мухбири хабарига асосан.
"Ушбу спорт тадбири қадимий Хивада бўлиб ўтаётгани жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки спортчилар бу ерда нафақат спорт байрами муҳитини, балким улар спорт қадимдан ушбу мамлакат ва ушбу шаҳар маданиятининг бир қисми эканини ҳам ҳис қилишади.
Бугун биз тарихий майдонларда жиҳозланган спорт ареналарни томоша қилдик. Спортчилар учун бу бироз ноодатий бўлиши мумкин, лекин бу бизни ижобий маънода ҳайратлантирди. Бу спорт имиджини яратишда янги ёндашув", - деди Матицин.
Эслатиб ўтамиз, Хивада 7-10 сентябрь кунлари халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи, чет давлатлар спорт делегациялари иштирок этади. Спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги Россия делегация ҳам ушбу фестивалга таклиф қилинган.
© Sputnik/Анна Желиховская