“Победа” Ўзбекистонга янги рейслар учун рухсатнома олди

Россия авиакомпанияси энди Екатеринбург – Самарқанд ва Новосибирск – Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россиянинг "Победа" авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Тегишли рухсатномани "Ўзавиация" агентлиги 6 сентябрь куни тақдим этди.
"Победа" энди Екатеринбург – Самарқанд – Екатеринбург ва Новосибирск – Самарқанд – Новосибирск йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширади.