Гитлерга қарши коалиция иттифоқчиларнинг Берлиндаги Ғалаба паради қандай ўтган – видео

1945 йил 7 сентябрь куни Берлинда Гитлерга қарши коалиция иттифоқчиларнинг Ғалаба паради бўлиб ўтган.
Sputnik
Берлиндаги Ғалаба парадида СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳарбий бўлинмалари қатнашган. Парад Брандербург дарвозаси ва Рейхстаг ёнидаги Тиргартен боғида бўлиб ўтган
Дастлабки келишувга кўра, парадга бош қўмондонлар келиши керак эди. Бироқ Монтгомери (Британия), Эйзенхауэр (АҚШ) ва Латр де Тассиньи (Франция) “ўта бандликларини” баҳона қилиб, келишдан бош тортишган.
Парадга англиялик генерал-майор Эрик Нэйрс қўмондонлик қилган. Парадни Совет Иттифоқи маршали Георгий Жуков қабул қилган.
Берлинга ҳужум қилган Иттифоқнинг 248-ўқ отиш дивизияси сараланган полки маршга бошчилик қилган. Кейин Буюк Британия, Франция ва АҚШ аскарлари саф тортиб ўтган.
Бу Иккинчи жаҳон уруши иттифоқчиларининг сўнгги қўшма тадбири бўлган.