Адҳам Икромовга Россия медали топширилди

Адҳам Икромовнинг Россия ва Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси муносиб тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов Россиянинг шарафли мукофоти билан тақдирланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Россия спорт вазири Олег Матицин Адҳам Икромовга жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги Россия-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун "Россия спорт вазирлиги ташкил этилганининг 100 йиллиги" юбилей медалини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Хивада 7-10 сентябрь кунлари халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи, чет давлатлар спорт делегациялари иштирок этади. Спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги Россия делегация ҳам ушбу фестивалга таклиф қилинган.