Бугун Тошкентнинг қайси кўчаларида электр таъминоти ўчирилади — манзиллар

Чилонзор туманидаги айрим кўчаларда соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Чилонзор туманидаги айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Ҳудудий электр тармоқлари Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани: "Қозиробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.