Сурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга автомобиль берилди

“Ботош лочини” фермер хўжалиги шартномавий режани 100 фоизга бажарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Сурхондарё вилоятида пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” топширилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Олтинсой тумани “Пахтакор” ҳудудидаги “Ботош лочини” фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олиб, 3 сентябрь куни шартномавий режани 100 фоизга бажарди.
Ўртача ҳосилдолик 44 центнерни ташкил этган бўлиб, ҳозирда 1-терим ишлари давом этмоқда.
Сурхондарё вилоятида пахта режасини бажарган фермерга “Cobalt” топширилди
“Бугун шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажарган фермер хўжалиги раҳбарига "Денов текстил кластер" МЧЖ томонидан “Cobalt” автомобили топширилди”, дейилади хабарда.
Автомашина калити ҳамда 10 кунда 1,5 тонналаб пахта терган илғор теримчилар, қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари, механизаторлар, сувчи ва ишчиларга маиший техникалар, совғаларни вилоят ҳокими топширилди.