Таъмирдан чиққан Республика болалар кутубхонаси қандай кўринишда — видео

Янгиланган Республика болалар кутубхонаси китобсеварлар учун ўз эшикларини очди.
Sputnik
Кутубхона биноси XIX аср охирида қўқонлик тадбиркор ака-ука Вадьяевлар томонидан қурилган. Турли йилларда бу бинода Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини, 1965 йилдан эса машҳур болалар кутубхонаси фаолият кўрсатган.
2020 йилда бу тарихий бинони қайта тиклаш ишларини бошланди ва замонавий жиҳозланди. Уни таъмирлаш ишларида санкт-петербурглик меъморлар ҳам қатнашишди. Энди кутубхонанинг эшиклари барча учун очиқ.
Бугун муассаса ҳар жиҳатдан қулай, шинам ва ёруғ. У нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам севимли масканига айланмоқда. Кутубхона ўзбек ва жаҳон болалар адабиётига оид 200 мингтага яқин китоб фондига эга. Фонд 1965 йилдан буён шакллантирилган.
Янгиланган кутубхонада ўқиш учун қулай заллар мавжуд. Қолаверса, маълумотларни аудио ва видео форматларида ҳам олиш мумкин.
Батафсил - Sputnik видеосида.