Истанбулдаги сув тошқинлари оқибатида 30 нафардан зиёд киши жабрланди, икки киши эса ҳалок бўлди. Улардан бир нафари хорижлик - Гвения фуқароси.
Жабрланганларнинг 8 нафари касалхонада қолмоқда. Сув тошқинларидан 1,8 мингтага яқин уй, дўкон ва офис зарар кўрган. Табиий офат бошқа вайронагарликларга ҳам сабаб бўлган.
Ҳозир унинг оқибатларини бартараф этилмоқда.