"Бир зумда": Ғарб Россиянинг янги иттифоқчисидан қўрқиб кетди — ОАВ

Guardian: Словакия парламент сайловларидан кейин Россиянинг иттифоқчисига айланиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Словакия сентябрь ойидаги парламент сайловларидан кейин Россиянинг иттифоқчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда "Guardian" шарҳловчиси Жон Кэмпфнер хабар берди. РИА Новости

"Бир зумда Словакия Россиянинг янги иттифоқчиси бўлиши мумкин. <...> Агар жамоатчилик фикрини ўрганишга ишонадиган бўлсак, сайловлар Москвани мақтайдиган ва Виктор Орбанга тақлид қилувчи Роберт Фицонинг қайтишини англатади.<...> Бир сўз билан айтганда, Европа Иттифоқи ва НАТО ичида тез орада янги тартибузар пайдо бўлиши мумкин", — деб ёзди Кэмпфнер.

Кузатувчига кўра, Фицо сайланса, ҳозирда Киев режимини қўллаб-қувватлаётган Словакия сиёсатида “180 градусга бурилиши” мумкин. Фицонинг ғалабаси билан, Братислава Москвага ёрдам бера бошлайди, дея хулоса қилди журналист.
Роберт Фицо - Словакиянинг собиқ бош вазири. У очиқчасига Украинани қўллаб-қувватлашга қарши чиқди ва Ғарбни украиналик нацистлар учун “қизил гилам” тўшаганликда қоралади.