Эрдоған Путин билан Сочида бўлиб ўтган музокараларга баҳо берди

Туркия президенти Россия раҳбари билан кенг қамровли ва самарали учрашув ўтказганини қайд этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокараларини самарали деб атади, дея ёзади РИА Новости.
"Биз Сочида жаноб Путин билан кенг қамровли ва самарали учрашув ўтказдик. Ишончим комилки, биринчи навбатда дон битими ва бошқа бир қатор гуманитар масалалар муҳокама қилинган ушбу учрашувни бутун дунё юқори баҳолади", - деди Эрдоған вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа йўллаган мурожаатида.
Путин ва Эрдоған душанба куни Сочида бўлиб ўтган учрашувда дон битими билан боғлиқ вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Путин бир неча ҳафта ичида Россия Африканинг олти давлатига бепул дон етказиб беришни бошлаши ҳақида маълум қилди.
Эрдоған Анқара муҳтож мамлакатларга жўнатиш учун Россия донини қайта ишлашда ёрдам беришга тайёрлигини ва Африка давлатларига озиқ-овқат етказиб бериш босқичларини биргаликда амалга оширишига умид қилишини таъкидлади.
Путин ва Эрдоған учрашуви натижалари — тафсилотлар