ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппс Украинадаги махсус операцияда “Challenger 2” танки йўқ қилинганини тасдиқлади. Бу қарийб 30 йил давомида бундай танкнинг биринчи марта яксон қилиниши.
“Мен маълумот тўғрилигини тасдиқлай оламан. Эҳтимол, бизга маълум бўлишича, бу илк йўқотиш”, - деди у “Sky News” телеканали эфирида.
Шэппс танкни Россия артиллерияси яксон қилганига аниқлик киритган. “Challenger 2” зарбалар остида қолган ва ёниб келган. Ёнғинни ўчириш вақтида яна зарбалар остида қолган. Танк экипажи омон қолган.
Шаппснинг сўзларига кўра, бундай йўқотишлар ҳарбий можароларга хос. У Лондон Киевга йўқотилган танк ўрнига янгисини юборишни режалаштирмаётганини қўшимча қилган. Британия Украинага жами 14 та танк берган.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда аланга олган “Challenger 2” танки акс этган видео тарқалган эди.