Яна Зеленский: Францияда Украинанинг навбатдаги ёлғонлари ошкор этилди

Флориан Филиппо: Зеленский яна учинчи жаҳон урушини бошлашга уринмоқда!
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Руминияда рус дронларининг портлагани ҳақидаги яна бир ёлғон гапи учинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг “Патриотлар” партияси етакчиси Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Зеленский яна учинчи жаҳон урушини бошлашга уринмоқда! "Россиянинг Польшадаги ракеталари"дан сўнг (бу ёлғон эди), Киев бу сафар Россиянинг учувчисиз дронлари НАТО давлати - Руминияда портлаганига ишонтирмоқда! Руминия бу маълумотни "қатъий рад этди". Масъулиятсиз Зеленский!", - деб изоҳ берди Филиппо.

Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николаенко чегара хизматига таяниб, Россиянинг учувчисиз қурилмалари Руминия ҳудудига тушиб, портлаганини маълум қилганди. Бироқ Руминия Мудофаа вазирлиги украиналик расмийнинг баёнотини рад этиб, Россия қуроллари ҳеч қачон мамлакатнинг “миллий ҳудуди ёки ҳудудий сувларига тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдидлар” яратмаганини таъкидлади.