Доллар кўтарилишда давом этмоқда — 6 сентябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан қимматлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,92 сўмга қимматлашди ва 12 129,99 сўмни ташкил қилди. Евро 44,15 сўмга пастлади, 13 037,31 сўмга тенг бўлди.
Рубль эса 1,15 сўмга арзонлашиб, 124,30 сўмни ташкил қилди.