"Украинада давом этаётган уруш борасида Туркиянинг позицияси аниқ. Биринчи кундан бошлаб биз доимо тинчлик, мулоқот ва дипломатия тарафдори эканлигимизни кўрсатдик. Биз яна қон тўкилмаслиги учун катта саъй-ҳаракатлар қилдик. Биз муаммони янада кучайтирмадик ёки оловга ёғ сепмадик, ҳар икки томонни учраштиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, уруш бир ярим йилдан бери давом этмоқда. Украинада тинчлик ўрнатиш истиқболлари кўринмаяпти", — деди у Сочидан қайтгач журналистларга.
"Агар томонлар шундай истак билдирса, биз ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Шунингдек, асирлар алмашинуви ва Запорожье атом электр станцияси каби масалаларда воситачи ролини ўйнашда давом этамиз. Умид қиламизки, икки қўшнимиз ва минтақамизга зарар етказаётган бу уруш халқаро ҳуқуққа асосланган адолатли ва мустаҳкам тинчлик билан якунланади", — деди Эрдоған.